Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Шалхар” овул фуқаролар йиғини қошида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик  цехи фаолият бошлади.

 

Тикув цехининг очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев, овул аҳолиси  ва фаоллари иштирок этишиб, хотин-қизларни янги иш ўринлари ва янги тикув цехи билан самимий қутлашди.

 

Маҳсулотларимиз  харидорбоплиги билан  тикув цехимизнинг обрўси нафақат овулимизда, балки туман миқёсида ҳам  ортиб бормоқда. Энг қувонарлиси, овулда ишсиз ўтирган 5 нафар аёллар иш билан таъминланди.  Қувончимиз чексиз. Ишлашимиз учун барча шароитларни яратиб берган туманимиз раҳбаридан миннатдормиз, - дейди Лобар Қурбанова .

 

Тикувчилик цехига “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 35 млн. сўмга 5 та тикув машинаси бепул берилганлигини таъкидлаш ўринли.

Кўрилганлар сони: 2231