Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларда, хусусан Зафар Солижоновнинг расмий каналида “Навоий вилоят ҳокимлигига солиқ тўловчилар ҳисобидан олинган 369 миллион сўмлик янги Малибу муборак бўлсин.” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Ушбу хабарга жавобан қўйидагиларни маълум қиламиз:

Айни пайтда “Малибу” русумидаги автомашина харид қилинмаган, фақатгина тендер асосида сотиб олиш учун лот шакллантирилган. Тендер танловига қўйилган автомашина “Маҳаллий давлат ҳокимияти туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш туғрисида”ги ПҚ-5054-сонли қарорига асосан 2021 йилнинг 28 апрель куни Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Мирзаев Саъдулло Мирзаевичга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 258-сон 29.04.2021 “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорининг 1 бандида ( 1. Белгилансинки, 2021 йил 1 августдан бошлаб:

а) хизмат автотранспорт воситалари:

республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига шахсан бириктирилади; ) кўрсатилган талаблардан келиб чиққан ҳолда сотиб олиш учун тендер лоти шакллантирилган.

Кўрилганлар сони: 1945