вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
29.12.2020 16:41:04
Ҳар йили янги йил арафасида жажжи болажонлар кўнглига қувонч улашиб, давлатимиз ғамхўрлигининг ифодаси сифатида “Президент совғаси” минглаб болажонларга тортиқ қилинади. Юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, тинчлигимизни таъминлаш йўлида ўзларини фидо қилган мард ва жасур юрт ўғлонларининг фарзандлари, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг дилбандларига туҳфа қилинадиган совғаларнинг 281 донаси бугун эрта тонгда Навоий вилоятига келтирилди.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, Ички ишлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ совғаларни қабул қилиб олиб, вилоят туман ва шаҳарларига тантанали равишда кузатиб қўйишди.
Давлат раҳбари томонидан ажратилган совғалар Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари ва хонадонларга етказиб берилади. Байрам шодиёналари совғалар тақдимотига уланиб, кўплаб кўнгилларга қувонч улашади.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а