Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да болажонларга “Президент совғаси” топширилди.

 

Дастлаб тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов болажонларни кириб келаётган 2021 йил билан муборакбод этиб, юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, улар учун яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Жумладан, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Айниқса, 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном бериш таклиф этилгани ёш авлодга қаратилган яна бир юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.

 

Даврага Қорбобо ва қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг ташриф буюриши тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган байрам томошалари барчада катта таассурот қолдирди.

 

Кўрилганлар сони: 2959