Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

20 август куни Токиода ўтказиладиган XVI ёзги паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси Японияга йўл олди.

Ўзбекистон паралимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 24 август куни бўлиб ўтадиган паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида атлетларимиздан Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова Ватанимиз спорт делегациясининг байроқдорлари сифатида тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, XVI ёзги паралимпия ўйинларида мамлакатимиз спорт шарафини 48 нафар иродали спортчимиз ҳимоя қилади. Улар 8 та спорт тури бўйича 55 та медаллар жамланмасидаги ўз улушлари учун курашади. Истагимиз, матонат тимсоли бўлган спортчиларимизнинг олгани фақат олтин бўлсин.

Кўрилганлар сони: 2374