Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 15 июндан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг маълум қилишича, жорий йилда ҳужжатлар ДТМ сайти, Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали узлуксиз ва онлайн тарзда қабул қилинади:

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
  • Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;
  • Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

Аввалги йиллардаги битирувчилар учун

  • паспорт;
  • диплом;
  • тил бўйича сертификат;
  • имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Жорий йил битирувчилари учун:

  • Паспорт;
  • Битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Шунингдек, анжуманда 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши маълум қилинган.

Кўрилганлар сони: 3277