Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА БАҒИШЛОВ

 

Буюк ишлар бошланди Қорақалпоқда,

Буюкликка буюк юрт қанот қоқмоқда.

Тузли ерда гул очиб саксавуллари,

Шамолидан ҳаттоки чироқ ёқмоқда.

 

Афсона эмас,айтилар уруғ-аймоққа,

Тандир нонни ботириб асал, қаймоққа.

Матонатни кўрмоқчи бўлсангиз агар,

Бориб кўринг бир бора гўзал Муйноққа.

 

Кўчалари равон, бинолар кўркам,

Ишлари улуғ, ниятлари улкан.

Юртбошим алқаган бу юртда бугун,

Ҳар кўнгилда эшик қоқмоқда кўклам.

 

Ёшуллилар яшар кўнгли тўқ бўлиб,

Ёшлари ўсмоқда кўзи чўғ бўлиб.

Дарахтзорга айланди дала, даштлари,

Орол асло кетмабди, асло, йўқ бўлиб.

 

Юртбошимиз кўзлаган баланд марралар,

Гулзорга айланар тузли зарралар.

Қорақалпоқ юртида тўйлар давомли,

Таралмоқда ҳар ўйдан қўшиқ, яллалар.

 

Маҳалласи, мактаби, боғча, даласи,

Кўз ўнгингда гуллаган адир, дараси.

Асрларга етарлик айтилар сўзлар:

"Оролни ҳам гуллатди ўзбек боласи".

 

Буюк ишлар бошланди Қорақалпоқда,

Буюликка буюк эл қанот қоқмоқда.

Яхши хабар таралди ҳар он ҳар ёққа:

Буюк ишлар бошланди Қорақалпоқда!

Буюк ишлар бошланди Қорақалпоқда!

 

Акшагул ТУЛЕГЕНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

25 феврал, 2022 йил.

Кўрилганлар сони: 2141