Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманидаги “Тожикон” маҳалла фуқаролар йиғинида Навоий вилоятдаги судьялар Л.Тошмуродов, С.К.Жакеев ва С.Солиевлар маҳалла аҳолиси, тадбиркорлар, ижтимоий ва хуқуқий билимга муҳтож фуқаролар билан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу билан бирга қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти хусусида сайёр учрашуви ўтказилди.

Тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилганлиги, коррупцияга қарши курашиш давлат агентлиги ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 03 сентябрдаги ПҚ-4818-сонли Қарори мазмун моҳияти, хусусан карор билан 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич улаш, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш, муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш белгиланганлигини маълум қилинди.

Шунингдек, судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш, судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш, шунингдек, Олий суд ахборот тизими билан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар судларнинг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилиши белгиланган такидланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига «Адолат» ахборот тизимлари комплекси жорий этилиб, у давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш, манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш, суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш имкониятларни бериши тўғрисида гапирилди.

Учрашув давомида судьялар томонидан суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти хусусида, шунингдек аёллар дафтаридаги фуқароларнинг суд масалалари бўйича вужудга келган саволларига хуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Судьялар                                                   Л.Тошмуродов, С.Жакеев, С.Солиев

Кўрилганлар сони: 2516