Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Халқ  дардини билмоқчи бўлсанг, ёнида тур” деган гап бор. Аслида ҳам одамларимиз муаммосини кўчага олиб чиқишга одатланмаган. Бироқ, фуқаро мурожаатларини ўрганиш учун ҳамиша имконият бор.Пандемия сабаб аҳолини аризаларини ўрганиш онлайн тарзда ташкил этилди. Бироқ, кўз кўзга тушишига не етсин. Карантин юмшатилгач, санитария гигиена қоидаларига амал қилинган ҳолда яна сайёр қабул ташкил этилди.

Навоий вилояти адлия ҳамда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ҳудуднинг олис туманларига икки кунлик сайёр қабуллари бошланди. Олис манзилда мобил автобуснинг фуқаролар мурожаатларининг жойида ечими топаётгани эътирофли.

 Айни дамда Учқудуқнинг олис манзили “Шалхар” овулида  фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилмокда. Овул биносида 100 га яқин одам тўпланди. Ким тадбиркор , ким уй бекаси, яна биров “метрка” олиш учун, кайси бирининг никоҳи расмийлаштирилмаган, ким паспортини йўқотган. Айни дамларда мобил автобусда 3 нафар жуфтликнинг никоҳга аризаси қабул қилинди, икки нафар фуқаронинг фарзандига туғилганлик гувоҳномалари топширилди.Мактабгача таълим ташкилотига ташланган аризаларга ижобий жавоб олинди. Уч болага ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотига бориш учун йўлланма ҳам берилди. 20 дан ортиқ давлат хизматига, 8 та ФҲДЁ хизматига аризалар қабул қилинди. Ҳудуд аҳолиси жойида учун вилоят мутасаддиларининг ҳуқуқий тушунтиришлари ҳам ўтказилди.

Навбатдаги манзил Томди туманининг “Актау” овули.

ДХА Навоий вилояти ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 2639