Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманининг Тошработ ва Арабон қишлоқларида Навоий вилояти давлат хизматлари марказининг филиаллари иш бошлади.

 

Энди мазкур ҳудудларда яшовчи фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш учун олис йўл босиб туман марказига келиши шарт эмас. Чунки марказ филиалларида барча қулайлик ва имкониятлар мавжуд.

 

Масалан, Тошработ қишлоғида 35 минг аҳоли яшайди. 8 та мактаб ва 6 та қишлоқ врачлик пункти бор. Қишлоқ фаолларининг фикрича, аввал бир ҳужжатни олиш учун кунни кеч қилишга тўғри келган. Энди эса улар туман марказига бориш учун 40 кмлик йўлни босиб ўтишмайди.

 

Очилиш маросимида адлия ҳамда ДХА вилоят бошқармалари мутасаддилари иштирок этишди.

Кўрилганлар сони: 2599