Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Оила жамиятнинг пойдевори эканлиги борасида таъкидланган сари бугунги кунда оилавий ажримлар сони кўпайиб, фарзанд аталмиш ширин неъматдан воз кечаётганлар, ичкилик, етишмовчилик сабаб оиласини пароканда этаётганларни гувоҳи бўлиб турамиз.

Никоҳдан ажралишларни олдини олиш ва оилаларни сақлаб қолиш ҳамда оилавий зўравонликларни олдини олиш мақсадида судлар томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шу каби тадбирларнинг изчил давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Наргиза Маҳкамова, вилоят суди раиси ўринбосари И.Касимов, вилоят суди судьялари Навоий шаҳридаги “Зарафшон”, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан учрашди.

Тадбирни Олий суд судьяси Н.Махкамова кириш сўз билан очиб, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида урғу берди.

– Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, оилавий ажримларни шунингдек, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш. Таъкидлаш жоиз, судлар томонидан ҳар чоракда оилаларни асоссиз ажратилишини олдини олиш, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни тарафлар иштирокида кўрилишини таъминлаш, оилаларни бузилиб кетишига сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича фуқаролик ишларини ўрганиш амалиёти жорий қилиниб, умумлаштириш таҳлил ўтказиб келинмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, Навоий шаҳрининг айнан шу ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли орасида оилавий ажримлар сони кўпайиб кетгани, оилада вояга етмаган фарзандлари тақдирига бефарқ бўлиб, тарафлар ўртасидаги арзимаган низолар сабабли никоҳдан ажралишлар сони кескин ошаётгани, бугунги кунда оилавий ажримлар юзага келишига эр-хотин, қайнона-келин келишмовчилиги, ёш оилага учинчи шахсларнинг аралашуви сабаб бўлмоқда. Демак, мустаҳкам оилаларни қарор топтириш, аввало ёшларни оилага тайёрлаш, никоҳ ва оила муқаддаслигини улар онгига чуқурроқ сингдиришга боғлиқ, ажримларни олдини олиш ва оилаларни сақлаб қолиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ҳамда учрашувлар ташкил этилаётгани хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, сўзга чиққан вилоят суди раиси ўринбосари И.Касимов қуйидагиларни, мазкур ҳудуддаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қуйи тизимлари, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи, Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва маҳалла фаоллари ёшларга оила муқаддас даргоҳ эканлиги ҳақидаги ғояни сингдириши, ёшларни ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда болаларни етим бўлиб қолишини олдини олиш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида олиб борилаётган профилактик ишларни самарадорлигини янада оширишлари лозим бўлади. Чунки, оилавий ажримлар орқасида эр-хотинлар ўртасида фарзанд тарбияси, мулкий ва уй-жой масалалари бўйича кўплаб низолар келиб чиқади. Бундан эса икки тараф ҳам манфаат кўрмайди, аксинча эр-хотин ўртасидаги низолар фарзанд тарбиясига ва унинг камолотига жиддий путур етказишини таъкидлади.

Тадбир давомида оилавий қадриятлар ҳикоя қилинувчи “Фарзанд омонат” деб номланган қисқа метражли фильм намойиш этилди, нотинч оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган эр-хотинлар билан суҳбатлашилди, уларни яраштириш чоралари кўрилди, натижада 7 нафар оила яраштирилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, маҳаллаларда нотинч оилаларнинг бўлиши ўз навбатида жиноятчиликнинг ошишига олиб келади. Чунончи, нотинч оилаларда тарбия топаётган болаларда жиноятчиликка мойиллик ортади. Ҳар бир ота-она фарзанди ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини хоҳлар экан, “Оила-муқаддас даргоҳ” сифатида доимо эъзозланиб келиниши лозим.

 

 

Кўрилганлар сони: 2663