Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Ш.Вафоев ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этишди.

Мазкур 150 ўринли МТТ Инвестиция дастури асосида 2 млрд 575 млн сўм маблағ сарфланиб, тўлиқ реконструксия қилинди. Ҳозирда ташкилот давлат таълим-тарбия стандартларига тўла жавоб беради ва тарбияланувчиларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш учун етарли шарт-шароитларга эга.

Маълумот учун. Нурота туманида  84 та МТТ бўлиб, улардан 19 таси давлат, 59 таси оилавий ва  6 таси ДХШ асосидаги МТТлардир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-декабрдаги 4936-сонли Қарорига асосан 2021-йил Инвестиция  дастурига киритилган 2 та янги давлат МТТ қуриш ҳамда 8 та мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш режалаштирилган эди.

Ҳозирги кунда, белгиланган ушбу вазифалар тўлиқ амалга оширилиб, барча МТТлар фойдаланишга топширилган.                              

    Навоий вилоти МТБ Матбуот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 1447