Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистонда фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида барча жабҳаларда, шу жумладан нотариат соҳасида ҳам куп ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йил 18 ноябрдаги  “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида”  Вазирлар Маҳкамасининг 726-сон қарорида ҳам нотариуслар томонидан аҳолига сифатли хизмат курсатиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, нотариал ҳаракатларнинг айрим турларини амалга ошириш тартиби белгилаб қуйилди.

Бугунги кунда кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотларида онлайн хизматлар йулга қуйилган бўлиб, нотариал хизматлар буйича ҳам мурожаат қилувчи битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши ёки нотариус хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд “E-notarius.uz” ахборот портали орқали (кейинги ўринларда — электрон тармоқ) рўйхатдан ўтиши мумкин.

 Нотариус тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.

 Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли битим лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.

Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда, тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Мурожаат бўйича битим лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.

Қуйидаги ҳолларда битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда, тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:

нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;

солиқ ёки коммунал хизматлардан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;

манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.

Мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида нотариус томонидан битим нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда, яъни жойга чиқиб расмийлаштирилади.

Битим нотариал идора биносидан ташқарида расмийлаштирилган тақдирда, битимни расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилиши лозим.

 “Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.

Агар битим мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин.

 Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси қабул қилади, нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаганда котиб ёки нотариус стажёри, улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.

Бунда, нотариус ёрдамчиси (котиб ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига электрон навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.

Жуда кўпчиликда савол туғилади: вояга етмаганлар номидан ёки уларнинг номидан битим тузиш мумкинми. Ёки муомалага лаёқатсиз фуқаро номидан қандай битим тузиш мумкин?

Амалдаги қонунчиликда шунингдек, 2020 йил 18 ноябрдаги  Вазирлар Маҳкамасининг 726-сон қарори  билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” ги регламентда бу буйича кўрсатмалар берилган булиб, унга кўра ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимни уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.

Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимни унинг васийси амалга оширади.

Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.

Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, битимни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади. Бунда ота-онанинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.

Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимни ҳомийнинг ёзма розилиги билангина амалга оширади. Бунда ҳомийнинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.

Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.

Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳ.к.) битимни тасдиқлашга розилик бера олмасалар, битим васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси талабларига риоя этилади.

Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.

Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимлар тузишга ҳақли.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2951