Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Нурота туманида бўлиб, бир қатор ижтимоий объектлардаги шароитлар ва ҳудудда "Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Н. Турсуновга Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Навоий вилоятидаги бўлими мудири, Нурота тумани ҳокими А.Файзиев, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва мауссасалар мутасадди вакиллари ҳамроҳлик қилдилар.

Вилоят раҳбари дастлаб Нуротадаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи фаолияти билан яқиндан танишиб, ушбу масканда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун муносиб шароит яратиш ва уларга маънавий-руҳий кўмак бериш ҳар бир раҳбарнинг аввало инсонийлик бурчи эканлигини таъкидлаб, ушбу муассаса фаолиятини янада яхшилаш учун ҳамиша тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Н. Турсунов ҳудуддаги Амир Темур номли ва "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бўлиб, ушбу маҳаллаларда фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан суҳбатлашди. Белгиланган вазифаларни самарали ташкил этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Ташриф доирасида Саиджон Эшон қишлоғидаги хонадонларга кирилиб, аҳоли бандлиги, "Маҳаллабай" ишлаш тизими қай даражада йўлга қўйилганлиги, ҳоким ёрдамчисининг фаолияти ўрганилди. Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари бўйича вазифа ва чоралар белгиланди ҳамда ижрога қаратилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари "Умидли ёшлар маскани" мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишиб, келажагимиз давомчилари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Туман халқ таълими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ва мазкур бинода ташкил этилган кутубхона фаолияти, туман Маданият бўлимининг янги қуриб битказилган биносида яратилган шароитлар билан танишган Н. Турсунов ёш авлод ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларнинг маданий-маърифий қизиқишларини намоён қилиш Президентимиз томонидан илгари сурилган “5 та муҳим ташаббус”нинг асосий йўналишлари эканини алоҳида таъкидлаб, бу борадаги фаолликни янада ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Вилоят раҳбари Н. Турсуновнинг олис ҳудудлардаги ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, жойларда "Маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича ташрифлари давом этмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 2382