Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун, 25 январь куни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида қурилаётган объектларнинг лойиҳалари билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Вилоят раҳбари дастлаб М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомагистрал йўлининг 159-километри ва А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг бошланғич қисми кесишмасида йўл ўтказгич – замонавий кўприк қурилиши лойиҳаси билан танишди.

- Ушбу йўлдаги транспорт ҳаракати зичлиги ҳамда сўнгги икки йил ичида 9662 та транспорт қоидабузарлиги содир этилганлиги оқибатларини ҳисобга олиб, ушбу лойиҳани ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширишимиз керак, - дея таъкидлади Н.Турсунов.

Кейинги манзил тумандаги собиқ Дўрман коллежи биноси – таъмирдан кейин Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Навоий вилояти "Агрохизматлар маркази" жойлашиши кўзда тутилган бинога бўлди. Бу ерда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишилиб, ишни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман Маданият марказига ташрифи чоғида вилоят раҳбари бу ерда олиб борилаётган қурилиш жараёнларини атрофлича кўздан кечирди. Мазкур объектда 2019 йилда "Обод марказ" лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари бошланган ва пандемия даври билан боғлиқ муаммолар туфайли белгиланган вақтда якунига етказилмай қолган.

Вилоят раҳбари лойиҳани қайта ўрганиб, зарур чора-тадбирлар белгилаган ҳолда қурилиш ишларини охирига етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Н. Турсуновга вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналар масъул ходимлари ҳамроҳлик қилдилар.

Кўрилганлар сони: 544