Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Уйқунг келдими дам ол!

Ҳайдовчи, сени уйингда оиланг кутмоқда!

Тезликни меъёридан оширма!

Телефонда гаплашма!

Мазкур огоҳликка даъват этувчи сўзлар Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан банерлар шаклида таҳлилларга суянган ҳолда асосан муқаддам йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойлар ёки хавфли ҳудудларга ўрнатилган. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларни мазкур ҳудудда ҳаракатланиш пайтида янада ҳушёрликни оширишга чорлашдир. Бироқ... 

Жумладан, Томди тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 (Зарафшон-Навоий-Учқудуқ) автомобиль йўлининг 178 километрида ҳайдовчи Ж.Р. “Нексия-1” русумли автомашинасини “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйича бошқариб келаётган эди. Унинг чарчоқ ҳолатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиши натижасида автомашина йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1988 йилда туғилган Л.Б. “кўкрак қафаси 3-4 қовурғаларининг ёпиқ синиши” тан жароҳатини олади.

Айни пайтда Томди тумани ИИБ томонидан Ж.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Кўрилганлар сони: 2485