Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 29 январь куни Кармана туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳашар йўли билан кенг кўламли ободонлаштириш-таъмирлаш ишлари бошланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун ушбу амалий ишлар натижасини кўриш ҳамда вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимларига намуна сифатида кўрсатиш мақсадида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари йиғилган “Наврўз” МФЙда вилоят сектор раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

- Давлатимиз раҳбари энг аввало халқни рози қилиш, ҳар бир ишимизга адолатли баҳони фақат халқ бера олиши ҳақида кўп такрорлайдилар, - деди Н. Турсунов. – Ана шу даъватдан келиб чиқиб, биз ҳам бундан 5 кун олдин учун ободонлаштириш ва аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ишларини энг қийин ҳудуддан, қаровсиз қолган кўчадан бошлаган эдик.

Ўтган қисқа вақт ичида “Наврўз” маҳалласида ички кўчалар таъмири, электр энергияси ва табиий газ таъминоти ва бошқа йўналишларда келг кўламли ишлар олиб борилди ва фурсвтдвн фойдаланиб, бу хайрли ишга бош қўшган барча корхона ва ташкилотлар вакилларига, қўллаб-қувватлаган маҳалла аҳолисига миннатдорлик билдираман.

Бугунги семинардан кўзланган асосий мақсад – ҳар бир шаҳар ва туманда олиб бориладиган ободонлаштириш ишлари бу ердагидан умуман кам бўлмаслиги керак. Бунинг учун барча имкониятлар етарли эканлигини “Наврўз” маҳалласида олиб борилган ишлар орқали бевосита кўриш, ўрганиш, намуна олиш мумкин.

Шундан сўнг вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси, "Навоий сув таъминоти" МЧЖ, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” тузилмаларининг вилоят бўлинмалари раҳбарлари “Наврўз” МФЙда олиб борилган ишлар ҳақида маълумот бериб, ушбу йўналишда вилоятнинг бошқа ҳудудларида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тақдимот қилдилар.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, маҳалланинг 956 та оила истиқомат қилувчи 15 та кўчасида таъмирлаш-шағаллаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлса, бугунги кун ҳолатига 12 та кўчада бу тадбирлар тўлиқ амалга оширилиб бўлинди.

Шунингдек, ҳудудда янгидан 2 дона трансфарматор ва 75 дона бетон таянч ўрнатилиб, 2,4 километр кабель тармоғи тортилди.

Табиий газ таъминоти бўйича 3 дона газ босимини бошқарувчи пункт (ГРП) таъмирланиб, янгидан 4,1 километр қувур тортилди. Бу ишларга 149 нафар ишчи кучи ва 65 дона махсус техника жалб этилди.

Мелиорация тармоғи бўйича эса, мавжуд 5,2 километр зовурларнинг 1,5 километри тўлиқ тозаланди.

Муҳими эса, бу хайрли тадбирлар давом этмоқда ва ҳудудда бирон муаммо қолмагунча ҳеч бир корхона ва ташкилот масъуллари ишнинг бошида туради.

Тадбирда нуронийлар ва хотин-қизлар вакиллари амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари учун давлатимиз ва килоятимиз раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирдилар.

Шундан сўнг вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар раҳбарлари маҳаллада олиб борилган ишлар билан аҳоли вакиллари иштирокида кўчалар бўйлаб танишдилар.

 

Кўрилганлар сони: 1217