Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийлик ўқувчилар нималарга қодир эканлигини яна бир карра юксак минбарларда исботлади. Биология фани бўйича Португалия давлатида 18-23-июль кунлари бўлиб ўтган халқаро олимпиадада дунёнинг 76 та давлатидан 304 нафар кучлилар иштирок этди. 32-Халқаро Биология олимпиадаси (IBО) натижалари эълон қилинди.

Навоий шаҳридаги 11-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Турдибоев Ёрқинбек Зафар ўғли мазкур нуфузли олимпиадада муносиб иштирок этиб, кумуш медаль соҳиби бўлгани барчамизни қувонтирди. Бундан аввалроқ у AKFA университети, шунингдек Америка Қўшма Штатларининг бир нечта университетларига муддатидан олдин ўқишга киргани маълумотини берган эдик.

Биология оламида оламшумул янгиликлар қилишга қодир бўлган Ёрқинбекнинг фан оламида ёрқин юлдуз бўлишига ишонч билдирамиз!

Кўрилганлар сони: 1584