Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Навоий давлат Педагогика институти ҳамкорлигида «Сайёҳлик ва туризм — иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳамда вилоят туризм индустриясининг истиқболи» мавзусида вилоятда ёш гидлар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Беш кунлик мазкур семинар машғулотларида институт Чет тиллар факультетининг 200 нафар талабалари иштирок етиб, сайёҳликнинг асосий турлари, сайёҳлик индустрияси ва вилоятнинг сайёҳлик объектлари борасида ҳудудий бошқарма мутахассисларининг тақдимот-маърузаларини тингладилар. Шунингдек, семинар мобайнида Туризм ривожланишида қўл келадиган энг яхши амалиётлар мавзусида «Мунозара» баҳслари, «Заковат» ўйинлари ташкил этилиб, чет тилларини яхши биладиган ҳамда Навоий вилоятининг туристик салоҳиятига доир маълумотларни қунт билан ўзлаштириб, мароқли ҳикоя қила оладиган ёшлар саралаб олинди.

Ўқув машғулотларини муваффаққиятли якунлаган 50 нафар талабага ҳамкорликдаги сертификатлар топширилиб, бошқарма томонидан тарихий қадамжолардан бири Самарқанд шаҳрига бепул саёҳатга боришлари учун йўлланмалар топширилди.

 

Кўрилганлар сони: 2052