Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олий ўқув юртларига кириш учун Навоий вилоятида ҳам тест синовлари бошланди. Хабар берганимиздек, имтиҳонлар "Кимёгар" ва "Сўғдиёна" ўйингоҳларида ўтказилмоқда.

Ҳозирча бирорта абитуриентнинг тестдан четлатилиш ҳолати кузатилмади.Бу йил Навоий вилоятидан 58506 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этади.

Шунингдек, эрта тонгдан вилоят ҳокими К.Турсунов ҳам жараёнларда санитария – гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилганлиги, кузатув камералари ўрнатилганлиги билан танишди. Барча абитуриентларга омад тилаган вилоят ҳокими тест жараёнларни кузатиб бормоқда.

Бундан ташқари,  барча ёшларга тиббий буюмлар ва ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Кўрилганлар сони: 0