Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 13 август куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Навоий вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унинг олдини олиш борасидаги кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятда карантин тадбирларининг босқичма-босқич юмшатилиши давомида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда  бирламчи тиббий ёрдам, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, шунингдек вилоят марказлари ва клиникалар фаолияти бўйича маълумот берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори А.Аминов - дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили хусусида сўз юритди.

Бундан ташқари, касалхоналарни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш, хусусан коронавирус инфекцияси билан даволанаётган беморлар учун ажратилган дори дармонлар ва яратилган захира тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Вилоятда санитария-эпидемиология осойишталиги маркази томонидан ўтказилаётган ПЗР (полимираз занжирли реакция) намуналар тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Йиғилишда барча соҳа ходимлари бугунги таҳликали вазиятда ҳалол ва виждонан ишлашлари яна бир бор таъкидланди.

 

Кўрилганлар сони: 2891