Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Божхона органлари томонидан республикамизда “Яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нyundai porter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автоулов юкхонасида юкка тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати қарийб 75 млн. сўмлик жами 49 дона телевизор товарлари борлиги аникланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Кўрилганлар сони: 2454