Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда Навоий вилоятида 4550 та талабалик ўрни мавжуд. Бу ҳудуддаги 2 та олий таълим муассасасида жорий йил қабули учун мўлжалланган квоталар сони. Жумладан, Навоий давлат педагогика институтига  2275 та кундузги, 275та кечги ва 1075 та сиртқи ўқиш учун, Навоий кончилик институтида эса 550 та кундузги ва 375 та сиртқи ўқиш учун қабуллар бўлиб ўтади. Ҳисоб китобларга кўра, мазкур ўринлар учун 50 мингдан ортиқ ёшларнинг кураш олиб бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси ҳамкорлигида ўтказилган ёшлар билан онлайн мулоқотда айтиб ўтилди. Тадбирда маҳаллий давлат органлари, давлат тест маркази, олий таълим муассасалари вакиллари, ўқитувчилар ва абитуриент ёшлар иштирок этишди. Мулоқот аввалида ёшларга  онлайн хужжат топшириш тартиби тушунтирилиб, тест жараёнида бўладиган ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.

Онлайн хужжат топшириш жараёнини барча ҳам бирдек тушунавермайди. Шунинг учун биз вилоятдаги ҳар битта мактабга АКТ бўйича мутахассисларни бириктирдик. Битирувчилар уларнинг кўмагида хужжатларини онлайн тарзда керакли жойга тақдим этишлари мумкин – дейди вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Аброр Латипов

Бу йилги тест жараёнлари ҳам аввалгиларидан фарқ қилади, ДТМ Навоий вилоят бўлим бошлиғи Нурхон Бекниёзовнинг айтишича, вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилда ота-оналар учун махсус кутиш жойи ҳозирланмайди. Абитуриентларга эса тест ўтказиладиган бино атрофига белгиланган вақтдан 2 соат олдин келиб туриш талаб қўйилмоқда. Чунки бинога кириш учун кўрик жараёни одатдагидан чўзилиши мумкин.

- Биз ёшларга қулайлик туғдириш учун тест саволлари тўпламига махсус рақамланган қўшимча қоғоз қўямиз, парталарга қўшимча ручкалар ҳам қўйилади. Бу гал тест ўтказиладиган хонага 2-3 та камера ўрнатилиши ва уларнинг ҳудудий телеканалларга уланиши кутиляпти. Бу жараённи онлайн трансляция қилиш ва тест топширувчиларни уйдан туриб кузатиш имконини яратади.-дейди Н.Бекниёзов

Тадбир давомида Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси Ахборот хизмати

 

   

Кўрилганлар сони: 3730