Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумотларга кўра, республикамизда бир йилда ўртача 52 миллиард м3 сув ишлатилади, шундан 80 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келиб, қўшни давлатлар ҳудудидаги музликлар ва қорларнинг эриши ҳисобига шаклланади. Олинган сувнинг эса 90 фоизи мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади.

    

Жорий йилда ҳам Навоий вилоятидажами 13 025 гектар майдонга сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Шундан 12 474 гектари томчилатиб, 551 гектари ёмғирлатиб суғоришга тўғри келади. Жумладан, 10000 гектар пахта, 1 188 гектар озуқабоп экинлар, 724 гектар токзор, 579 гектар боғда томчилатиб суғориш ташкил этилса, 551 гектар озуқабоп экинлар майдонини ёмғирлатиб суғориш белгилаган.

     

Мазкур суғориш технологияларини ўрнатиш учун 306 миллиард 242 миллион сўм маблағ талаб этилади. Эътирофлиси, фермер ва деҳқонларга қулайлик яратиш мақсадида давлатимиз томонидан бу борада қатор енгилликлар яратилган.

   

Хусусан, вилоят миқёсида 2021 йилда сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 96 миллиард 643 млн сўм субсидия ажратилиши режалаштирилган. Шундан 80 млрд сўми пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологияларини қўллашга сарфланади.

 

Кўрилганлар сони: 2396