Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2021 йилда республикамиз бўйлаб 401 минг 261 қути ипак қурти уруғи парвариш қилиниб, 22 минг 470 тонна пилла хомашёси етиштириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан Пекин-Навоий йўналишида махсус чартер рейс орқали ипак қурти уруғлари мамлакатимизга келтирилди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, ташкилот томонидан 2021 йилги пилла етиштириш мавсумларини самарали ташкил этиш ва янада сифатли пилла хомашёсини етиштириш мақсадида қўшимча тарзда Хитой халқ республикасидан ипак қурти уруғлари келтириш мақсад қилинган эди. Кеча махсус самолётда олиб келинган ипак қурти уруғлари Уюшма масъул ходимлари, Ипакчилик илмий тадқиқот институти олимлари, мамлакатимиздаги пиллачилик кластерлари раҳбарлари ва мутахассислар томонидан қабул қилиб олинди.

Кўрилганлар сони: 2122