Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда Навоий вилоятида хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 27 та туристик инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Инвестицион лойиҳаларнинг умумий қиймати 141, 9 млрд сўмни ташкил қилади. Амалга оширилаётган ушбу ишларнинг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш ҳамда тадбиркорларга қўшимча кўмак бериш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари Навоий шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Хусусан, бошқарма вакиллари "Navoiy Tinch Teksti" МЧЖ га қарашли қиймати 25,5 млрд сўмлик меҳмонхона лойиҳаси, "Navoiy Fayz mebel" МЧЖ ҳамда Туркия давлати билан ҳамкорликда ташкил этилаётган енгил конструкцияли қиймати 4,75 млрд сўмлик меҳмонхона, "Sharq Qurilish Servis" МЧЖ га қарашли қиймати 12,0 млрд сўмлик меҳмонхона ҳамда "Navoiy Spes Obuv" МЧЖ ("Жуст Бест" МЧЖ) га қарашли қиймати 4.5 млрд сўмлик меҳмонхона лойиҳалари қурилишини кўздан кечирдилар.

Қувонарлиси, мазкур лойиҳаларнинг 14 таси жорий йилда ишга тушиши режалаштирилган. Лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида Навоий шаҳрида 278 янги иш ўрни ва аҳоли учун қулай, замонавий 808 хона ва 1384 ўрин ташкил этилади.

 

Кўрилганлар сони: 2666