Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”   ПФ-6096-сон Фармони ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига кўра, Бош вазир қабулхоналари қошида Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) томонидан Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари ташкил этилди.

Клиника Агентлик томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда.

Тадбиркорлар ва корхоналарнинг муаммосидан келиб чиққан ҳолда клиника фаолиятига “ягона дарча” тамойили асосида қуйидаги ташкилотлар масъул ходимлари жалб этилади:

Давлат активларини бошқариш агентлиги;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Ҳудудий лойиҳалар фабрикалари);

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги);

Давлат солиқ қўмитаси;

Давлат божхона қўмитаси;

тижорат банклари;

бошқа мутассадди ташкилотлар.

Клиника вазифалари:

хусусийлаштириш жараёнларини очиқ ва шаффоф ёритиш;

хусусийлаштирилаётган объектлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш;

санация тартиботларини қўллаш бўйича тавсиялар бериш;

кўмакка муҳтож корхоналарга “консилиум” асосида амалий ёрдам кўрсатиш;

бизнесни юритиш ва корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш;

юридик ва молиявий-иқтисодий маслаҳатлар беришдан иборатдир.

Хурматли тадбиркорлар ва иш билармонлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”   ПФ-6096-сон Фармони иловаларида сотилиши белгиланган Навоий вилояти ҳудудида жойлашган давлат мулкларини (улушлари, объектлари, акция пакетлари) харид қилиш юзасидан саволлар бўлганда Навоий вилояти Навоий шаҳри Навоий кўчаси 30-а уй да жойлашган (мулжал Микрокредитбанк Навоий филиали рўпарасида) “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”га мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон рақамлари: 79-223-92-46, 90-647-47-67

Кўрилганлар сони: 2688