Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳрида бунинг имкони топилди. Ташаббускор Акбар Жўрақулов Навоий вилоятида илк янги лойиҳани амалиётга жорий этди. Аниқроғи, “Nurli diyor parranda” масъулияти чекланган жамияти раҳбари чорвачилик ривожи учун “Гидропоника усулида озуқа етиштириш” лойиҳасини бошлади.

Атиги 180 метр квадрат майдонни эгаллаган лойиҳада дон маҳсулоти майса бўлиб кўкаргач, кўкламдагидек янги ёки кўк озуқа сифатида қорамол парвариши учун қўл келади. Тўйимли ва калорияли озуқа маҳсулоти айниқса, сутчиликка ихтисослашган чорвачилик тармоқларида юқори самара беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сигирлардан олинадиган сут миқдори 30 фоизгача ошади.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу ерда йилига 1 минг 800 тонна маҳсулот, яъни 1 кило дондан 4,5-8 килогача кўк озуқа етиштирилади. Мазкур мўжазгина ер майдонини эгаллаган лойиҳа қувватида анъанавий 250 гектар майдонда етишитириш мумкин бўлган қувват ҳажми ўрнини босади. Эътиборлиси, 1 йилда лойиҳа харажатлари ўзини қоплайди.

 

Кўрилганлар сони: 2311