Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган икки нафар ўқитувчига Президент совғаси сифатида Cobalt автомобили совға қилинди.

 

Автомобиль совғаси топширилган 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Обиджон Сайдахметов ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ҳисса қўшган.

 

Хусусан, Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинганлиги ҳам ўқитувчиларимизнинг яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ўқувчиларга юқори сифатда таълим бераётганидан далолатдир.

 

Айтиш жоизки, ўқитувчиларга берилаётган бундай эътибор соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда ўзига хос мотивация бўлиб хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 2029