Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида жорий йил пахта ҳосили учун 32588 гектар майдонга чигит экилади. Мавсумнинг бошланиши муносабати билан куни кеча вилоятнинг Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор (Конимех тумани билан биргаликда) ва Хатирчи туманларида чигит экишни уюшқоқлик билан амалга ошириб, қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш мақсадида кўргазмали амалий семинарлар ташкил этилди.

Жумладан, Қизилтепа туманидаги "Ванғози агроэкспорт" МЧЖ дала шийпонида фермерлар ва соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилган семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг масъул ходими Б. Шокиров, вилоят прокурори Б. Аҳмедов ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Семинарда дала майдонларида чигит экиш, бу жараённи ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг яхши ниятлар билан чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2022 йил туманда 8359 гектар майдонда чигит экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 2008 гектар майдонга "Бухоро-6" ҳамда 6351 гектар майдонга эса "Бухоро-10" навли чигит экилади.

Навбаҳор тумани "Кескантерак" ҳудудида жойлашган "Ҳамид Сардор" фермер хўжалиги пахта даласида эса навбаҳорлик ва конимехлик фермерлар учун чигит экиш семинари ташкил этилди. Ушбу семинарда вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази бошлиғи Ф.Фармонов, вилоят прокурори ўринбосари А.Умуров ҳамда туман секторлари раҳбарлари, Конимех тумани мутасаддилари ва фермер хўжаликлари раислари қатнашдилар. Семинар давомида чигит экиш бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

Маъумот ўрнида айтиш мумкинки, Навбаҳор туманида 2022 йилда 7555 гектар майдонларда пахта хом ашёси етиштириш белгиланган бўлиб, пахта майдонларда “Бухоро-102” эртапишар чигит нави экилиши режалаштирилган, шундан, 407 гектарига қўшқатор, 3794 гектар қатор ораси 60 сантиметр ва 3354 гектар қатор ораси 76 сантиметр масофада туксиз чигит экилади. Чигит экишда 378 тонна ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, 2645 тонна минерал ўғит, 464 тонна уруғ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинди.

Жорий йилда давлат эҳтиёжлари учун 30303 тонна (40,1 ц/га) пахта хомашёси етиштириш белгиланиб, “Навбаҳор текстил” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери билан шартнома тузиш ишлари амалга оширилган.

Экиш мавсумида 9 та чигит экиш отрядлари иштирок этиши ва уларга 53 та ҳайдов ва 182 та чопиқ тракторлари 59 дона чигит экиш сеялкаси (44 таси юқори унумли), 25 та чизел, 20 та ер текислагич, 80 комплект тишли борона-молалар, 22 та минерал ўғит сепгичлар бириктирилди.

Кармана туманида ҳам вилоят ва туман масъуллари иштирокида ўтган ана шундай амалий семинарда ҳудуддаги 5440 гектар майдонга чигит қадаш бўйича фермер ва деҳқонларга аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Хатирчилик деҳқонлар учун тумандаги “Бўри бобо” фермер хўжалигининг дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Унда вилоят вилоят Агрохизматлар маркази директори Ҳ.Зарипов, ИИБ бошлиғи А.Тасбаев ва туман сектор раҳбарлари, соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, пахта-тўқимачилик кластерлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқлари, мутахассислар иштирок этди.

Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса эртаги, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади.

Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Тупроқ ҳарорати 10 сантиметр чуқурликда 13-14 градусга етганида чигит уруғини қадаш учун энг қулай муддат саналиб, уруғ қисқа кунларда кўтарилишни бошлайди. Туксиз чигит туклига нисбатан 5-6 кун кечроқ экилади.

Семинарда сўзга чиққан соҳанинг тажрибали мутахассислари ана шу масалалар ҳақида батафсил тўхталдилар.

Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялкаларни ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.

Кўрилганлар сони: 1257