Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2021 йил октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманлари аҳолиси турмуш даражасини ошириш мақсадида ушбу ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳрини ушбу ҳудудларга бириктириш вазифалари белгилаб берилган, шунга асосан Навоий вилоятига Чимбой тумани бириктирилган эди.

Ўтган вақт мобайнида Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи ва Конимех туманларидан масъуллар Чимбойда бўлиб, 10 дан зиёд турли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда  ҳудудни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишларни олиб боришди.

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида бўлиб, амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар ва ҳудуд имкониятлари билан шахсан танишди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Чимбой туманида белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш учун ер майдонларини шудгорлаш ва экиш ишларига тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 17-18 январь кунлари Навоий вилояти туманларидан 4 та ҳайдов техникалари, 4 та плуг, 2 та чизел ва 1 та эксковатор етказилди. Эксковатор билан 4 километрдан ортиқ коллектор қазилиши таъминланди.

Учқудуқ, Томди, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи туманларидан тегишли масъуллар Чимбойга бориб, ажратилган ер майдонларида бажариладиган ишлар ва амалга ошириладиган лойиҳаларни ўрганиб  келди.

Хусусан, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари 4 кун давомида Чимбой туманида бўлиб, ҳудуднинг Юсупов массивидан ажратилган 1090 гектарда майдонда 5 та лойиҳани амалга оширишни белгилаб олишди. Ҳозирги кунда фермер хўжаликларининг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Конимех тумани ҳокимлиги томонидан Чимбой туманининг “Тоза жол” ОФЙ Бузатов бўлимида 2 та лойиҳада 300 бошдан, жами 600 бош майда шохли молларни кўпайтириш бўйича отарлар ташкил қилинди.

Хатирчи туманидан борган масъуллар ўзларига ажратилган Бахтли массивидаги 1387 гектар ер майдонларида бўлиб, амалга ошириладиган ишлар режалари шакллантирилди.

Жумладан, 500 гектар майдонни ўзлаштириш учун 16 километр канални қайта тозалаш, 6,2 километр ички ариқларни тозалаш, 1 дона насос агрегатини ўрнатиш белгиланди.

Қизилтепа туманидан юборилган масъуллар томонидан 1 та чорвачилик комплексини ташкил этиш бўйича лойиҳалар белгиланиб, Чимбой туманидаги П.Сейтов массивидан ажратилган 745 гектар ер майдонларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ташаббускорлар аниқланди ва ишга киришилди.

Н. Турсунов ташрифи доирасида Навоий вилояти ва чимбойлик масъуллар ўртасида учрашув ўтказилиб, “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича келишиб олинди.

Кўрилганлар сони: 1942