Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Раҳбар ходимлар ва ёшлар иштирокидаги учрашувлар муҳим масалаларнинг ечимини топиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Навоий шаҳридаги Президент мактабида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Я.Душанов иштирокида ташкил этилган учрашув ҳам айни мақсадга қаратилди. Суҳбат давомида Президент мактаби ўқувчиларининг аниқ мақсадлари сари ташлаган дадил ҳаракатларига олқишланди. Шунингдек, ҳозирда ва келажакдаги режаларини эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ҳамда билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланди.

Учрашув якунида Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ўтказилган “Фан олимпиадаси”нинг мактаб босқичида фаол иштирок этган ўқувчилар тақдирландилар.

Кўрилганлар сони: 3145