Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров шаҳарнинг “Кимёгар” маҳалласида бунёд этилаётган 3-оилавий поликлиника биносининг қурилиши ва бунёдкорлик жараёнлари билан танишди.

 

Таъкидлаш жоизки, 250 қатновга мўлжалланган мазкур муассаса учун жорий йилнинг бошида бинокорлик ишлари бошланган эди. Айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиш арафасига келди. Мазкур бино жорий йилнинг якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

Шаҳар ҳокими қурувчилар билан мулоқот қилар экан, сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Зеро, эртага бу даргоҳ халқ саломатлигини мустаҳкамловчи, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатувчи  мажмуага айланади.

Кўрилганлар сони: 2603