Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят раҳбари Н.Турсунов Навбаҳор туманига ташрифи доирасида ҳудуддаги "Мирзо Улуғбек" МФЙ биносида фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда фуқароларнинг тиббий хизмат, бандлик, тадбиркорлик фаолияти учун ер ва кредит ҳамда моддий ёрдам ажратиш борасидаги 10 га яқин мурожаатлари тингланди.
Масалан, “Ҳаловаттепа” МФЙдан Ойбек Ризаев молиявий аҳволи ночорлигини айтиб, моддий ёрдам ажратилиши ва рафиқасини иш билан таъминлашга кўмак сўради. “Сарбозор”дан Улфатхон Бекмуродова ҳам уйини таъмирлашга молиявий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди. Барча мурожаатлар вилоят раҳбарининг назоратига олиниб, тегишли тартибда ўрганилиши ва масъуллар томонидан қонуний тартибда ҳал этилиши айтилди.
“Ўзбекистон” маҳалласидан келган Зулайҳо Тойированинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер ажратилиши борасидаги мурожаатига эса ушбу масала бўйича мавжуд қонунчиликда белгиланган меъёрлар ва тартиблар тушунтирилди.

Кўрилганлар сони: 2072