Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан бир қатор вилоятимиз фидойилари ҳам юксак мукофотлар билан тақдирланган эди.

Навоий вилояти ҳокимлигида ана шундай юксак мукофотларга, орден ва медалларига сазовор бўлган бир гуруҳ ҳамюртларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Унда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, барча йиғилганларни энг улуғ ва энг азиз байрам билан қутлади ҳамда мукофот ва кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширди.
Кўрилганлар сони: 1728