Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 14 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланганидан сўнг мазкур қонун билан 11 та қонун ва 3 та кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги қўшимчалар киритилган:

- адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаган, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаган мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача жарима солиниши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солиниши;

- давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаган ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаган мансабдор шахсларга БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача жарима солиниши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиган мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солиниши;

- Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан ўттиз бараваригача жарима солиниши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Маҳаллий Кенгашларнинг ноқонуний қарорлари Олий Мажлис Сенати томонидан бекор қилинади. (илгари Олий Мажлиси томонидан бекор қилинган).

Шунингдек, қонунга кўра “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга ҳам тегишли ўзгартириш киритилди, яъни фитосанитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилиши белгилаб берилди.

Ушбу қонун 2021 йил 15 январдан эътиборан кучга кирган.

 

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2426