Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун намунавий семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Муқимов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг ҳамкор ташкилотлар томонидан чора-тарбирлар режасида белгиланган мавзулар юзасидан тренинг машғулотларини ўтиб берилди.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, янги билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Кўрилганлар сони: 2188