Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги "Арабхона" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳашар йўли билан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ушбу хайрли тадбир аввалида йиғилганлар олдида сўзга чиқиб, вилоятимизнинг турли ҳудудларида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг яшаш шароитларни янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган кенг турдаги ҳашар ишлари халқимизнинг умуммиллий ҳаракатига айланиб бораётгани қувонарли эканлигини таъкидлади ҳамда бу ишда фаол иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар, жамоатчилик вакилларига миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг ушбу маҳаллада ҳашар ишлари жадаллик билан давом этди. Жумладан, шу куннинг ўзида 3,5 километр таъмирталаб йўлларга шағал ётқизилиб, махсус техникалар ёрдамида текисланди, ноқонуний қурилган қўрғон деворлари фуқаро розилиги билан бузилиб, тартибга солинди, ҳудудда жойлашган қабристонлар ободонлаштирилди ва кўчатлар экилди, таъмирталаб сим ёғочлар янги бетон таянч устунларига алмаштирилди, қувурлар тартибга келтирилиб, газ таъминоти яхшиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари фуқаролар мурожаатига кўра "Арабхона" МФЙдаги “Бободеҳқон” кўчасидаги аҳолини муаммо ва таклифларини тинглади. Хусусан, аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ўтказиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш, ноқонуний қурилган қўрғон деворларини тартибга солиш каби муаммоли масалалар кўтарилди. Фуқаролар муаммоларини тинглаган вилоят раҳбари аксарият масалалар бугуннинг ўзида ҳал этилишини билдириб, муддат талаб этадиган мурожаатларни қисқа вақт ичида ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, "Арабхона" МФЙ ҳудудида 9,5 километр ички йўллар шағаллаштирилиши режалаштирилган. Ушбу хайрли ишга 375 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган ва 67 та махсус техника ажратилган.

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2657