Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов М-37 автомобиль йўли атрофини ободонлаштириш ва замонавий қиёфага келтириш лойиҳаларини ўрганиш мақсадида Кармана туманида бўлди.

Ташриф давомида аҳоли хонадонларини реконструкция қилиш йўли билан 2 қаватли замонавий турар жой биноларига айлантириш, ушбу биноларнинг бир қисмида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, шу орқали орқали аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари аҳолига мавжуд уй-жойларини реконструкция қилиш ва 2 қаватли замонавий турар-жойларни барпо этиш учун ажратиладган кредитлар тартибини тушунтирди ва уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.
Шунингдек, мутасаддиларга уй-жойларнинг замонавий кўриниши бўйича аҳоли билан маслаҳатлашган ҳолда, лойиҳаларни пухта тайёрлаш вазифаси топширилди.

Кўрилганлар сони: 3266