Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 10 сентябрдаги Қарорига асосан судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланган Қаҳҳоров Турғунбой Суннатовични ҳамда судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланган Турсунов Хуршид Фарходовични жамоатчиликка таништириш бўйича тадбир ташкил этилди.

 Тадбирда судьялар, суд фахрийлари ва суд ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, нотариуслар, корхона, ташкилот ва банклар ҳуқуқшунослари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Номзодлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Кўрилганлар сони: 2894