Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими Кобул Бекназарович Турсунов 17 август куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир гуруҳ масъул ходимлари, соҳа мутахассислари билан айни пайтда вилоят ҳудудларида пандемияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган устувор чора-тадбирлар хусусида музокаралар ўтказди.

Жумладан, айни пайтда вилоят маркази ҳамда туманларда ташкил этилган тақсимлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш, айниқса, куз-қиш ойларида пандемиянинг иккинчи тўлқини ёки касалликнинг авж олиши эҳтимолини инобатга олиб, зарур барча шарт-шароитларни тўла-тўкис яратиш борасида фикрлар алмашилди.

Хусусан, тақсимлаш пунктлари ташкил этилган бино ва иншоотларда барча коммунал тармоқлар – иситиш, канализация, винтеляция, энг асосий санитария гигена шароитларини талаб даражасида ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама этилди.

Республикаи соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳром Игамбердиевнинг таъкидлашича, сўнгги кунларда олиб борилган қатъий чора-тадбирлар натижасида Навоий вилоятининг барча ҳудудларида коронавирус билан касалланиш ҳолатларида пасайиш ҳамда соғайиш ҳолатларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шундай бўлсада карантин қоидаларига янада қатъий риоя қилиш, зарур чораларни янада кучайтириш ва ҳамкорликни узвий давом эттириш лозим бўлади.  

– Очиғини айтиш керак, ҳар биримизни кўп жиҳатдан сергакликка ундаган ва ўргатаётган коронавирус пандемиясини енгиб ўтишда, биринчи навбатда, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ҳар бир фуқаронинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишини таъминлаш баробарида хотиржамлик ва мустаҳкам ирода зарур бўлади. Мен ишонаманки, бу синов биз учун кутилмаган бўлса-да, тез орада биргаликда ҳаммасини енгиб ўтамиз, –  деди вилоят ҳокими К.Турсунов.

Кўрилганлар сони: 2530