Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 11 январь куни соат 18:40ларда 1991 йилда туғилган Навоий шаҳрида яшовчи Д.А. ўз бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинани Навоий шаҳар А.Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, 2005 йилда туғилган Навоий шаҳрида яшовчи, вояга етмаган А.М.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, вояга етмаган А.М. шаҳар марказий шифохонасининг маълумотномасига кўра, “Ўнг бош мия соҳаси ёпиқ синиши каби” оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Д.А.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 2445