Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида "Кармана автотеххизмат" МЧЖ янги биносининг очилиши доирасида 44 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди.
Байрам тадбирида меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Тадбир аввалида туман ҳокими Ф.Умаров сўз олиб, суннат тўйи нишонлаётган болажонларни қутлади ҳамда келгуси ҳаётлари омадли ва муваффақиятларга бой бўлишини тилади.
Шундан сўнг 44 нафар болага тўн кийдирилиб, совғалар тақдим этилди. Айни пайтда, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мажмуасига 50 нафарга яқин аҳоли вакиллари ишга қабул қилиниб, сертификатлар топширилди.
Тшу билан бирга байрам дастурхони ёзилиб, вилоят ва туман бадиий жамоалари, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт намойиш этилди.

Кўрилганлар сони: 2204