Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг октябрь ойида вилоятнинг Кармана ва Хатирчи туманларида рақамли технологиялар маркази очилган бўлса, 6 ноябрь куни эса Қизилтепа туманида ҳам барча қулайликларга эга бўлган замонавий Рақамли технологиялар ўқув маркази туман ёшлари ва аҳолиси учун тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур марказ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қизилтепа туман ҳокимлигининг сайъ-ҳаракатлари билан ташкил этилди.

Мазкур марказнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Ж.Максудов, Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев, туман ёшлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Рақамли технологиялар ўқув маркази”нинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун қарийб 500 млн.сўм маблағ сарфланиб, зарур технологик воситалар, оптик толали алоқа линияси орқали юқори тезликдаги интернет хизмати ҳамда ушбу марказ Wi-Fi ҳудуди билан таъминланган.

Шунингдек, ушбу марказда ёшлар учун компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, компьютер графикаси ва дизайн, робототехника,веб дизайн асослари, дастурлаш тиллари, веб ва мобиль иловаларни яратиш каби ихтисослашган ўқув курслари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари  учун ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билим, малакаларини ошириб борадилар.

Ташкил этилган ушбу марказда йилига 1000 нафардан ортиқ ёшларимизга ахборот коммуникация технологиялари йўналишларида замонавий билимлар берилади.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2523