Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни давлат раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, устувор вазифалар илгари сурилган эди.

Хусусан, мамлакатимиз Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ҳам мамлакатизимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, жамиятда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш учун тайёрланган мукаммал ҳужжат бўлганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Бу борадаги амалий ишларнинг жойлардаги ижроси  билан яқиндан танишиш мақсадида Хатирчида бўлган Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов туманда таълим соҳасининг бугунги аҳволи қониқарли эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, айни пайтда туманда 88 та мактабнинг 23 таси ёки 26 фоизида битирувчиларнинг бор йўғи 10 фоизи олий таълим муассасасига ўқишга кирган. “Энг ачинарлиси, 9 та умумтаълим мактаби битирувчиларининг бирор нафар битирувчиси ҳам олий таълим муассасаларига киролмаган. Қолаверса, айрим мактаб директорлари узоқ йиллар давомида раҳбарлик қилиб келган бўлса-да, иш услубида янгилик ва ўзгариш бўлмаганлиги,  ёшлар тақдирига бефарқ эканлиги кечириб бўлмас ҳолатдир” деди вилоят ҳокими.

Дарҳақиқат, туманда таълим сифатининг пастлиги қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида 4630 нафар ўқитувчидан бор йўғи 11 фоизи малака тоифасига эга. Шулардан 99 нафари (2,1 фоиз) олий тоифа, 297 нафари (6,4 фоиз) биринчи тоифа, 119 нафари (2,6 фоизи) иккинчи малака тоифаси эга эканлиги буни яққол кўрсатиб турибди.

 

 – Бугун мамлакатизимизда таълим сифати янги босқичга кўтарилмоқда. Юртбошимиз таъбири билан айтганда “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади!” Бу жараёнларда ҳеч ким бефарқ бўлши мумкин эмас, деди К.Турсунов. – Шу мақсадда, туман таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз, бу жараёнларда ҳокимдан тортиб оддий ўқитувчигача жиддий масъулият ва шахсий жавобгарлик билан муносабатда бўлиши шарт!

Хатирчи тумани педагоглари билан ўтказилган йиғилишда   бундан буён юритиладиган рейтингда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириши ёки ишга жойлашиши кўрсаткичлари асосида муассаса раҳбарлари рағбатлантирилиб борилиши яна бир бор таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида битирувчиларининг 35 фоиздан ортиғи олий таълимга муассасаларига ўқишга кирган бир қатор умумтаълим мактаблари директорлари вилоят ҳокимининг махсус пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Кўрилганлар сони: 2577