Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”, дея таъкидлагани ёдимизда. Мурожаатда бу сўзларнинг яна такроран янграши бежиз эмас. Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир.

Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон дунёнинг айрим минтақаларида ён атрофимизда бўлаётган воқеалар, зиддиятлар ва тўқнашувлар давлат ҳамда жамият тараққиётида ижтимоий-маънавий соғлом муҳит ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқда.

Хусусан, аҳолини биринчи навбатда ёшларни ахборот ҳамда мафкуравий  хуружлардан асраш уларни миллий қадриятларимизга садоқат билан, қалбида ватанпарварликни чуқур сингдириш долзарб масалага айланди.

Бу борада Кармана тумани Халқ таълими бўлими ташаббуси билан худуддаги 17-умумий ўрта таълим мактабида ҳам тадбир ташкил қилинди.

“Янги Ўзбекистон болажон нигоҳида” тадбири мактаб остонасига қадам қўйиб, бугунги кунда ёзиш ва ўқишни ўрганган ўғил ва қизларнинг мурғак қалбида ватан меҳрини сингдиришдан иборат бўлди.

Тадбирда болажонлар она юрт истиқболи, дўстлик ҳақида шеър қўшиқлар ижро этдилар. Айниқса уларнинг Навоий вилоятида турли-хил миллатларнинг бир оила бўлиб, аҳил ва иноқ яшаётганлигини ифодаловчи чиқишлари барчага манзур булди.

Садирова Гулноз Эргашевна

 

 

Кўрилганлар сони: 2733