Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят ҳокими К.Турсунов Навбаҳор туманидаги 14 - таълим масканида ота-оналар билан учрашди. Асосий масала умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ҳамда дарслар қандай шаклда ташкил этилиши бўйича ота-оналарнинг фикр – мулоҳазалари тингланди. Ушбу долзарб масала бўйича ота - оналар мактаблар анъанавий фаолият юритиб, фарзандлари мактабга жалб этилиши ҳамда санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўқувчиларнинг дарсга қатнаши самаралироқ эканлигини таъкидладилар. Кўпчилик ота-оналар фарзандлари мактабга қатнаб ўқиши афзал эканлигини маъқулладилар. Барча ҳудудларда ота–оналар фикрлари ўрганилиб, Халқ таълими вазирлигининг махсус сўровномалари бўйича фикр алмашилмоқда.

Кўрилганлар сони: 2925