Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2020 йилда Навоий вилоятини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 668 та лойиҳа амалга ошириш белгиланган бўлиб,ушбу лойиҳалар доирасида 1.0 трлн 854 млрд сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 8215 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.
Бугунги кунда 554.6 млрд.сўмлик 311 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, уларда 2206 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, ушбу дастурда ёшлар ва аёллар учун янги иш ўринларини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада кўп ишчи кучини талаб этувчи тикув тўқимачилик йўналиши алоҳида ўрин эгаллаган ва бу йўналишда қиймати 299.3 млрд сўмлик 35 та лойиҳа амалга оширилмоқда ҳамда ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида ёшлар ва аёллар учун 5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Бугун очилган “BETLIS MADANIYAT” корхонасида биринчи босқичда вилоятимизнинг қишлоқ аҳолисидан 360 та аёллар иш билан таъминланади. Лойиҳа тўлиқ қувватга чиқиши билан бу ерда 550 та иш ўринлари ташкил этилади. Келгусида ушбу цехда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу турдаги лойиҳалар вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган бўлиб, жорий йил якуни билан 24 та тикувчилик цехлари ташкил этилади ва ушбу лойиҳаларда 3249 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Кармана туманининг ўзида яна 2 та, Қизилтепа туманида 3 та, Хатирчи туманида 3 та, Навбаҳор туманида 3 та ва бошқа туманларда ҳам янги тикувчилик цехлари ишга туширилади.
Бундан ташқари, Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида вилоятимизда 40 дан ортиқ лойиҳаларни ишга туширилиши янги иш ўринларини ташкил этилишида хизмат қилади.
Кўрилганлар сони: 3118