Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Ўртачўл ҳудудида Ш. Набиев бошчилигида сектор раҳбарлари, фермерлар, "Ғалла-2021" мавсуми учун тузилган отрядлар аъзолари иштирокида ғалла ўрим-йиғим мавсумини талафотсиз ўтказишга қаратилган семинар ўтказди. Семинарда олдинда турган вазифалар, ризқ-рўзимиз бўлмиш ғаллани нобуд қилмай йиғиб олиш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг мавсумнинг баракали, талафотсиз ўтишини сўраб дуо қилинди.

 

Семинардан сўнг иштирокчилар "Қизилтепа ун заводи" АЖга қарашли Ўртачўл дон қабул қилиш масканида бўлиб, илк ҳосил тарозидан ўтказилди.

 

Маълумот учун: жорий йилда тумандаги 261 та фермер хўжалигининг 10224 гектар майдонида ғалла етиштирилди. Ўрим жараёнида 30 та отрядда 50 та ўрим комбайнлари қатнашиши режалаштирилган.

 

Кўрилганлар сони: 1911