Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Яна бир очилиш маросими бир неча йиллар олдин сил касалликлари диспансери сифатида фаолият юритган, аммо кейинчалик бу касалликнинг кескин камайиши натижасида бўшаб қолган ва тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келтирилган 80 ўринли соматик касалликлар шифохонасида ўтказилди.

4,5 млрд сўм маблағлар эвазига замон талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилган ушбу шифохона таркибида неврология, кардиология, эндокринология, терапия бўлимлари, жонлаштириш терапия пости, марказий лаборатория мавжуд. Шу билан бирга, ушбу масканда Бўстон аҳолиси учун янги қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳам иш бошлади.

Шифохонадаги 600 млн сўмга келтирилган коронавирусга топширилган тест натижаларини аниқлайдиган полимер занжирли реакция лабораторияси эса айни пандемия даврида фуқароларимизнинг ушбу инфекцияга топширилган тест натижаларини 1 сутка ичида туманнинг ўзида олиш имкониятини яратади.

Кўрилганлар сони: 3442